Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Экспорт салоҳияти тобора ошмоқда
1515
Бугунги кунда мамлакатимиз иқтисодиётини барқарорлаштириш бўйича муҳим ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳамда уларни экспорт қилиш учун зарур шароит ва имкониятлар яратилмоқда ва бу ўз самарасини бермоқда.

Ислоҳотлар самарасини биргина Наманган вилояти божхона бошқармаси томонидан амалга оширилган ишларнинг рақамлардаги ифодасида  кўришимиз мумкин. Жорий йилнинг ўтган 9 ойи мобайнида, бошқарма томонидан 19 596 та божхона юк декларациялари ҳамда 5947 та божхона кўриги далолатномалари расмийлаштирилди.

Вилоятда экспорт божхона режимига расмийлаштирилган товарлар ҳажми 220,4 млн. АҚШ долларини ташкил этди. Экспорт товарларининг асосий қисмини тўқимачилик маҳсулотлари, калава ип маҳсулотлари, мева-сабзавот ва бошқа маҳсулотлар ташкил этди.

Наманган вилоятидан экспорт қилинган товарларнинг катта улуши Россия, Қирғизистон, Хитой, Қозоғистон, Туркия, Украина, Германия, Польша, Италия, Португалия мамлакатларига тўғри келган бўлса, товарларнинг импорти асосан Хитой, Россия, Швецария, Туркия, Корея, Япония, Қозоғистон, Германия каби мамлакатлардан амалга оширилган.

Бошқарма томонидан 2020 йилнинг ўтган 9 ойи давомида импорт қилинган товарларга қонунчиликда белгиланган ставкалар асосида жами
1 трлн. 62 млрд. сўм миқдорида божхона тўловлари ҳисобланиб, шундан 784,3 млрд. сўм қисмига божхона тўловларидан имтиёзлар берилди ҳамда Давлат бюджетига 277,8 млрд. сўм ундирилди.

Айтиш жоизки, мамлакатимиз равнақи учун ўз ҳиссасини қўшаётган тадбиркорларимизга божхона органлари томонидан доимий равишда амалий ёрдам кўрсатилиб келинмоқда.

 

13.10.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг