Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхоначилар 600 миллион сўмлик “BMW” операциясини фош этишди
1239
Транспорт воситаларини божхона назоратини четлаб олиб ўтишга бўлган уринишларга қарши божхона органлари томонидан тизимли равишда ишлар олиб борилмоқда.
Божхоначилар 600 миллион сўмлик “BMW” операциясини  фош этишди

Хусусан, Фарғона вилояти божхона бошқармаси “Фарғона” чегара божхона пости ходимлари томонидан енгил автотранспорт воситасини бошқа ном остида олиб киришга бўлган уриниш фош этилди.

Қўшни давлатдан кириб келаётган фуқаро Т.У. ўзи бошқарувидаги автотранспорт воситаси ҳақида божхона ходимларига тегишли ҳужжатларни тақдим этар экан, ҳужжатларга кўра ушбу машина 1997 йилда ишлаб чиқарилган “BMW 520I” эканлигини маълум қилади.

Аммо, белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилганда автотранспорт воситаси ва ҳужжатлардаги маълумотлар ўртасида номувофиқликлар аниқланади. Жумладан, автотранспорт воситаси 1997 йилда эмас, аксинча 2009 йилда ишлаб чиқарилган “BMW 750LI” русумли автомашина эканлиги, шу билан бирга мазкур автомашинага бошқа автоуловга тегишли давлат рақами ўзбошимчалик билан ўрнатилгани маълум бўлади.

Яъни, фуқаро Т.У.  бутунлай бошқа автомобилга тегишли ҳужжатлар асосида қиймати 600 млн. сўмлик бошқа бир автомашинани ноқонуний тарзда олиб киришга уринганлиги аниқланди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

12.10.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг