Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Сирдарёда кўргазмали махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди
1296
Фавқулодда вазият бу - одамлар қурбон бўлиши, уларнинг соғлиғи ёки атроф табиий муҳитга зарар етиши, жиддий моддий талофатлар келтириб чиқариши ҳамда одамлар ҳаёт фаолияти шароити издан чиқишига олиб келиши мумкин бўлган ёки бошқа табиий офат натижасида муайян ҳудудда юзага келган вазият.
Сирдарёда кўргазмали махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди

Ана шундай нохуш вазиятларнинг олдини олиш, фавқулодда вазиятлар рўй бериши хавфини имкон қадар камайтириш, бундай вазиятлар рўй берган тақдирда одамлар соғлиғини сақлаш, атроф табиий муҳитга етказиладиган зарар ва моддий талофатлар миқдорини камайтириш мақсадида “Сирдарё” чегара божхона постида кўргазмали махсус-тактик ўқув машғулоти ўтказилди.
“Ионлаштирувчи нурланишнинг эгасиз манбалари топилиши билан боғлиқ аварияларни бартараф этишда Фавқулодда вазиятлар давлат қуйи тизимининг тегишли хизматлари ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларнинг ҳамкорликдаги ҳаракатлари” мавзусида бўлиб ўтган ушбу тактик ўқув машқларида асосий мақсад Сирдарё вилоятига четдан ионлаштирувчи нурланишнинг эгасиз манбалари кириб келиши ва топилиши билан боғлиқ аварияларни бартараф этиш ва тегишли идораларнинг ҳамкорликдаги ҳаракатларини мувофиқлаштириш масалаларига қаратилди.
Ўқув машқида Сирдарё вилояти божхона бошқармаси ва “Сирдарё” чегара божхона пости, вилоят ФВБ, ИИБ ва Сирдарё туман ИИБ, вилоят Соғликни сақлаш, Санитария-эпидемиологик осойишталик марказининг маъсул ходимлари, “Саноатгеоконтехназорат” ДИ ҳудудий бўлими вакиллари, Сирдарё тумани ФВДқТ хизматларидан иборат жами 69 нафар ходимлар ва 9 та махсус техникалар иштирок этди.

Ўқув машқи 3 та ўқув нуқтасида ташкил этилди. Биринчи ўқув нуқтасида, радиациявий аварияни бартараф этишга жалб этиладиган куч ва воситаларнинг саф кўриги ўтказилиб, жалб қилинган куч ва воситалар ҳаракатланиш тартиби бўйича белгиланган жойларга юборилиб, вазифаларни бажаришга шай ҳолатга келтирилди. Иккинчи ўқув нуқтасида, шартли равишда қўшни республикадан Ўзбекистон Республикасига кириш йўналишида ҳаракатланган автомашина дозиметрик назоратдан ўтказиш жараёнида унинг ўрта ўнг томонидан юқори радиацион фон кўрсаткичи аниқланди.
Вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ва Санитария-эпидемиологик осойишталик маркази Радиацион хавфсизлик гуруҳи ходимлари томонидан номаълум ионлаштирувчи нурланиш манбаси топилган жойга тезкорлик билан етиб келинди ҳамда қидирув ишлари амалга оширилди. Вилоят ИИБ тезкор тергов гуруҳи томонидан эса ионлаштирувчи нурланишнинг эгасиз манбаси топилган авотомобилни кўздан кечириш, ҳайдовчи ва йўловчиларни суриштириш тадбирлари ўтказилди. Радиациявий ифлосланиш ўчоғини кенгайишига йўл қўймаслик ва тугатиш ишлари ва зарарсизлантириш ташкиллаштирилди.
Учинчи ўқув нуқтасида радиациявий ифлосланиш ўчоғидаги (РИЎ) ишларга жалб этилган шахсий таркиб ва техникалар санитар махсус ишловдан ўтказилди.
Аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш мақсадида ўтказилган мазкур ўқув машқи кутилганидек режали тартиб асосида бўлди ва иштирокчилар бу борада амалий ва назарий билимларга эга бўлишди.

12.10.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг