Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
5,7 миллиард сўмлик товарларни ноқонуний олиб киришга бўлган уриниш фош бўлди
1169
Божхона органлари томонидан республикамизда “яширин иқтисодиёт”нинг улушини қисқартириш ва товарларнинг ноқонуний ҳаракатини олдини олиш борасида қатор чора тадбирлар амалга оширилмоқда.
5,7 миллиард сўмлик товарларни ноқонуний олиб киришга бўлган уриниш фош бўлди

Хусусан, Тошкент шаҳар божхона бошқармаси томонидан айрим ташқи иқтисодий фаолият қатнашчиларининг божхона тўловларидан қочиш мақсадида, йўл-юк кузатув ҳужжатларида юқори ставкали товарларни кўрсатмасдан, аксинча паст ставкали товарларни кўрсатган ҳолда ёки юк кузатув ҳужжатларида кўрсатилган товарлар ўрнига, ҳужжатларда қайд этилмаган товарларни Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали  олиб ўтилишини олдини олиш бўйича бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, Тошкент шаҳрида фаолият кўрсатувчи корхона номига хориждан келтирилган, ҳужжатларга мувофиқ “арра”, “қулф” ҳамда “андава” товарлари бўлган контейнер божхона кўригидан ўтказилди.

Натижада, контейнерда юк кузатув ҳужжатларида кўрсатилган мазкур товарлар аслида умуман мавжуд эмаслиги, уларнинг ўрнига эса юк-кузатув ҳужжатларида кўрсатилмаган умумий қиймати 4 млрд 550 млн сўмлик 49 турдаги жами 334 520 дона “Хўжалик моллари” ҳамда “Ошхона анжомлари” товарлари борлиги аниқланди.

Яна бир ҳолатда эса, темир йўл контейнерида келтирилган 10 турдаги “хўжалик моллари” товарларига тегишли юк кузатув ҳужжатларидаги маълумотлар билан “Инспекцион кўрик мажмуаси”да тасвирлар ўртасида ўзаро номувофиқликлар мавжудлиги сабабли юклар божхона кўригидан ўтказилди.

Натижада, йўл-юк кузатув ҳужжатларида кўрсатилмаган умумий қиймати 1,2 миллиард сўмлик 4074 дона “хўжалик моллари” борлиги аниқланди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

12.10.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг