Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Ҳалоллик вакцинаси – бу тўғри тарбия ва таълимнинг меваси
1525

Коррупцияга қарши курашишда
аҳолининг барча қатламлари,
энг яхши мутахассислар жалб қилинмас
экан, жамиятимизнинг барча аъзолари,
таъбир жоиз бўлса, “ҳалоллик вакцинаси”
билан эмланмас экан, ўз олдимизга қўйган
юксак марраларга эриша олмаймиз. Биз
коррупциянинг оқибатлари билан курашишдан
унинг барвақт олдини олишга ўтишимиз керак.

Ўзбекистон Республикаси Президенти
Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга
Мурожаатномасидан

Муҳтарам Президентимизнинг Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасидаги фикрлари халқимиз ҳаёт тарзининг ўзгариши ва ривожланишига замин яратди десак, муболаға бўлмайди.

 Мурожаатномада барча соҳаларда коррупциянинг илдизига болта уриш, уни бутунлай йўқ қилиш борасида янгича ташаббус илгари сурилди.

Шунингдек, жамиятимизнинг барча аъзоларини “Ҳалоллик вакцинаси” билан эмласакгина, ўз олдимизга қўйган юксак марраларга эриша олишимиз таъкидланган эди.

Назаримизда, “ҳалоллик вакцинаси” инсон қалбига иймон нури орқали сингиб, унинг виждонини поклайди.

Ҳар бир одам ўз ишини ҳалол бажарса, у “ҳаллоллик вакцинаси” билан эмланган бўлади. Ана шундай иммунитетни шакллантириш вазифаси аввало ота-оналар, мактабгача ва умумий ўрта таълим муассасалари ходимлари, шунингдек, маҳалла оқсоқоллари ва халқимизнинг зиёли, маънавиятли қисми зиммасига юкланади.

Шу ўринда Сингапурнинг биринчи бош вазири Ли Куан Юнинг ҳикматли сўзини эслатиб ўтиш ўринлидир.

У шундай таъкидлаган эди: “Менда иккита йўл бор эди: биринчиси - ўғирлаш ҳамда дўстларимни ва қариндошларимни “Forbes” рўйхатига киритиш, бу билан халқимни қуп-қуруқ ер устида қолдириш, иккинчиси – бу халқимга хизмат қилиш ва мамлакатни дунёнинг энг яхши мамлакатлар ўнталигига киритиш. Мен иккинчисини танладим...

Хулоса ўрнида шуни айтмоқчиманки, биз болаларимизга ёшлик чоғиданоқ ҳалоллик борасидаги тарбияни уларнинг онгига сингдира олишимиз керак. Шундагина биз юртбошимиз таъкидлаган барча марраларни биргаликда забт этиб, коррупция деган ёвуз иллатни таг-томири билан йўқотамиз ҳамда ҳалол ва покиза ҳаёт кечирамиз.

Ҳалол ва пок ризқ ила ҳаёт кечириш эса бутун умримизнинг самарали бўлиши кафолатидир.

12.10.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг