Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
“Она тилимизнинг буюклиги, жозибадорлиги, бойлиги, бетакрорлиги ва ўзига хос фазилатлари” мавзусида давра суҳбати ўтказилди
1231
Тил миллат кўзгуси, тил маънавият либоси. Бугунги кунга келиб, дунё аҳли она тилимизнинг жозибасини, латофатини, оҳангини эшитди. Мустақилликка эришганимиздан бери халқаро ташкилотларда она тилимиз бўй кўрсатди.
“Она тилимизнинг буюклиги, жозибадорлиги, бойлиги, бетакрорлиги ва ўзига хос фазилатлари” мавзусида давра суҳбати ўтказилди

Эрк, озодлик мустақиллик ислоҳотлари, давлатчилик сиёсати, ҳар бир мамлакатнинг халқаро майдондаги ўз тараққиёт йўли, ривожланиш принципларини намоён этиш  ўз миллий маданиятига жонкуярлиги, ўз тилига кўрсатган юксак эҳтироми орқали намоён бўлиши юксак аҳамият касб этади. Ўзбек миллий маърифат фидойиси Абдулла Авлонийнинг "Ҳар бир миллатнинг дунёда борлигини кўрсатадургон ойинаи ҳаёти тил ва адабиётдир. Миллий тилни йўқотмак миллатнинг руҳини йўқотмакдур", деган сўзлари бугунги кунда нақадар ҳақиқат эканлигини яна бир бор намоён этмоқда.

Тилга эътиборли бўлиш, тилни ҳурмат қилиш бу халқини ҳурмат қилиш, халққа бўлган муҳаббатини билдиради. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 75-сессиясида она тилимизда сўзлаган нутқи алоҳида тарихий аҳамият касб этади. Энг буюк қудрат она тилдадир. Яна бир бор Юртбошимиз ўз халқига, она тилига, Ватанга бўлган муҳаббатини намоён этди.

Ёш авлодда ватанпарварлик туйғуларини янада кучайтириш мақсадида Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси “Сариосиё” чегара божхона пости ходимлари томонидан Сариосиё туманидаги 5-умумтаълим мактабининг ўқувчи ёшлари билан “Она тилимизнинг буюклиги, жозибадорлиги, бойлиги, бетакрорлиги ва ўзига хос фазилатлари” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.  

Давра суҳбатида,  ўқувчиларга халқимизнинг кўп асрлик маданий, илмий- маърифий ва бадиий тафаккури, интеллектуал салоҳиятининг ёрқин ва бебаҳо маҳсули бўлган ўзбек тили жаҳондаги бой ва қадимий тиллардан бири эканлиги таъкидланди. Шунингдек, Ўзбекистонда 1989 йил 21 октябрда эл-юртимиз асрлар давомида орзу қилган “Давлат тили тўғрисида”ги қонуннинг қабул қилиниши мамлакат суверенитети ва мустақиллиги сари қўйилган дастлабки дадил қадам бўлганлиги айтиб ўтилди.

 Тадбир сўнгида, она тилимиз жозибасини тараннум этувчи шеър ва рубоийлар айтиб фаол иштирок этган ўқувчиларга божхоначилар томонидан фахрий ёрлиқ ва бадиий китоблар улашилди.

12.10.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг