Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Хизмат итлари билан ўқув машғулотлари ўтказилди
1267
Мамлакатимиз чегаралари орқали контрабанда товарлари, гиёҳвандлик воситалари, қурол-яроғ ва ўқ-дориларнинг ноқонуний олиб кирилишининг олдини олиш, чек қўйиш ҳамда уларни фош этишда кинология хизмати ходимлари ва уларнинг хизмат итларининг ўрни беқиёс десак муболаға бўлмайди.
Хизмат итлари билан ўқув машғулотлари ўтказилди

Шу боисдан ҳам, кинолог ходимларни ўқитиш, уларнинг малакасини ошириш ва уларнинг хизматидан оқилона фойдаланиш бугунги куннинг долзарб масалаларидан биридир. Тошкент шаҳар божхона бошқармасида бу борада ҳам қатор ишлар амалга оширилмоқда. 
Бошқарма раҳбарияти, Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлимининг мазкур соҳага масъул ходимлари томонидан кинолог ходимлар билан биргаликда ўқув машғулотлари ташкил этилди.
Ўқув машғулотида бошқарма бошлиғи Толибжон Саидов иштирок этиб, ҳар бир кинолог ходимларнинг иш фаолияти бўйича амалга оширган ишлари, эришган натижалари бўйича ҳисоботларини тинглади.
Шунингдек, ўқув машғулоти давомида хизмат итлари билан доимий равишда машғулотлар ўтказиб бориш, божхона кўриги жараёнларида хизмат итларининг самарадорлигини янада ошириш, гиёҳвандлик воситалари, қурол-яроғ ва ўқ-дориларнинг ноқонуний олиб кирилиши ва олиб чиқилишини олдини олиш ва чек қўйиш бўйича тавсиялар берилди.

 

12.10.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг