Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
21 октябрь - Ўзбек тили байрами куни
3195
Қашқадарё вилояти божхона бошқармасида Давлат тили тўғрисидаги қонуннинг 31 йиллиги муносабати билан турли учрашув ва тадбирлар ўтказилмоқда.
21 октябрь - Ўзбек тили байрами куни

Мазкур йўналишдаги навбатдаги тадбир бошқарманинг “Насаф” ташқи иқтисодий фаолият божхона постида ўтказилди. Давра суҳбати тарзида ўтказилган учрашувда, божхона пости бошлиғи Н.Жўраев мавзу юзасидан ўзининг фикр ва мулоҳазаларини билдирди.

Таъкидланганидек, ўзбек тилига давлат тили мақомининг берилиши халқимизнинг миллий мустақилликка эришиш йўлидаги муҳим қадамларидан бири бўлгани ҳамда «Давлат тили ҳақида»ги қонунда она тилимизнинг бор гўзаллиги ва жозибасини тўла намоён этиш билан бирга, уни илмий асосда ривожлантириш борасида ҳам кенг имкониятлар яратилган.

Дарҳақиқат, тил ҳар бир миллат маданиятининг ўзагидир. Шу сабабли ҳам тилнинг сақланиши халқ тараққиёти ва келажагини белгилайди. Тил халқни бирлаштиради, тарбиялайди, ўқитади, урф-одат, аньаналарини сақлайди. Юртимизда 1989 йил 21 октябрь куни Ўзбекистон Республикасининг «Давлат тили ҳақида»ги қонуни қабул қилинди. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 4-моддасида «Ўзбекистон Республикасининг давлат тили ўзбек тилидир» деб белгилаб қўйилган. 

Аҳамиятлиси, давлатимиз раҳбарининг 2019 йил 21 октябрда “Ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги нуфузи ва мавқеини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5850-сон Фармони билан ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун – 21 октябрь санаси “Ўзбек тили байрами куни” сифатида белгиланди.

Тадбир божхона пости ходимларининг фаоллиги остида бўлиб ўтди ва божхона пости бошлиғи томонидан ходимларга иш юритишда давлат тили ҳақидаги қонун ҳужжатлари талабларига қатъий риоя этиш юзасидан тушунтиришлар берилди.

12.10.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг