Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
70 миллион сўмлик телевизорларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйилди
1415
Республикамиз божхоначилари томонидан олиб борилаётган тезкор тадбирлар натижасида сифати кафолатланмаган товар-моддий бойликларни ноқонуний айланмасига ўз вақтида чек қўйилмоқда.
70 миллион сўмлик телевизорларнинг ноқонуний айланмасига  чек қўйилди

Самарқанд вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар вакиллари билан ҳамкорликда товар-моддий бойликларнинг ноқонуний айланмасига қарши тадбир ўтказишди.

Тадбир давомида фуқаро А.Б. бошқарувидаги “Киа бонго” русумли юк автотранспорт воситаси тўхтатилиб, ўрнатилган тартибда кўздан кечирилди.

Натижада, автомашина юкхонасида хорижда ишлаб чиқарилган, ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган, умумий қиймати 70 миллион сўмлик телевизорлар борлиги аниқланди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

11.10.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг