Шундан келиб чиқиб, мамлакатимизда мустақилликнинг дастлабки кунлариданоқ коррупция иллатига қарши курашиш масаласига алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда. Сабаби, коррупция - ҳокимият ва бошқарув асосларини емирадиган, унинг аҳоли олдидаги обрўсига путур етказадиган, фуқароларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларига дахл қиладиган хавфли жиноий ҳодисадир.
Давлат божхона қўмитаси ҳамда унинг ҳудудий бошқармаларида ҳам бу иллатга қарши кескин чоралар кўрилмоқда.
Хусусан, Қашқадарё вилояти божхона бошқармаси томонидан аниқ чора-тадбирлар белгилаб олинган ва шахсий таркибни коррупцияга қарши муросасиз курашиш ишлари мунтазам равишда олиб борилмоқда.
Мазкур йўналишда қуйидагиларга асосий эътибор қаратилмоқда. Жумладан, экспорт ва импорт товарларнинг божхона расмийлаштирувини амалга оширишда, тизимда жорий этилган 54 та автоматлаштирилган ахборот дастурларидан самарали фойдаланиш, товар ва транспорт воситаларини божхона кўригидан юз фоиз назорат техник воситаларидан фойдаланган ҳолда амалга ошириш ҳамда асосийси, ҳар бир ходимга хизмат фаолиятини олиб боришда қулай шарт-шароит яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Бундан ташқари, бу жиноятга қарши курашишда аҳолининг барча қатламлари бирдек масъул эканликлари, қонунбузилиш ҳолатларининг гувоҳи бўлганларида Давлат божхона қўмитасининг қисқа 11-08 рақамли ишонч телефонига ёки бошқармада ташкил этилган 75 221-04-80 рақамли ишонч телефонига қўнғироқ қилишлари юзасидан тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда.
Унутмаслик керакки, коррупцияга қарши курашишда, ушбу офатни таг-томири билан йўқотиш мақсадида барчамиз бирдек масъулмиз.
11.10.2020