Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Жиззахда ишлаб чиқариш ва экспорт кўлами тобора ошмоқда
1475
Иқтисодиёт тармоқлари фаолиятининг барқарорлигини таъминлаш, шунингдек, божхона соҳасида муаммоли вазият юзага келишининг олдини олиш, ишбилармон тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш мақсадида Жиззах вилояти божхона бошқармаси ходимлари томонидан қатор самарали ишлар амалга оширилмоқда.
Жиззахда ишлаб чиқариш ва экспорт кўлами тобора ошмоқда

Айтиш керак, соҳа ривожи йўлида олиб борилган тарғибот ишлари ва берилган амалий ёрдамлар натижасида вилоятнинг экспорт кўрсаткичи тобора ижобий томонга ўзгармоқда.

Жиззах вилоятидаги “Master bilding products” ва “Master Screw System” МЧЖлар бугунги кунда экспорт кўрсаткичи юқори бўлган корхоналардан ҳисобланади. 500 га яқин ишчи кучига эга бўлган мазкур корхоналар карантин қоидаларига қатъий риоя қилган ҳолда ўз фаолиятини узлуксиз давом эттирмоқда.

Ҳозирда ушбу корхоналар қурилишда кенг фойдаланиладиган 30 хил турдаги бурама михлар ва яна кўплаб турдаги профил, полипропелин ва поливинелхлорид қувурлари ҳамда уларнинг таркибий қисмларини ишлаб чиқармоқда. Рақамларга тўхталадиган бўлсак, жорий йилнинг 9 ойи давомида 1 миллион 303 минг АҚШ доллари қийматидаги товарлар “Жиззах” ТИФ божхона постида  расмийлаштирилиб, Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон, Украина, Афғонистон давлатларига экспорт қилинди.

Ушбу корхоналарнинг фаолиятини янада қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш мақсадида 21 млрд. 384,3 млн. сўм миқдорида божхона тўловларидан имтиёз берилган.

 

10.10.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг