Жумладан, Навоий вилояти божхона бошқармаси ходимлари томонидан Навоий халқаро аэропортига халқаро юк авиарейси орқали олиб келинган куръерлик жўнатмалари белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилди.
Натижада, жўнатмалар орасида божхона назоратидан яширилган, умумий қиймати 129,2 миллион сўмлик, 1056 грамм кумушдан ясалган заргарлик буюмлари борлиги аниқланди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
9.10.2020