Шулар қаторида, атоқли адиблар ва мутафаккирларимиз ижодий меросини ёшлар ўртасида тарғиб қилиш ҳамда ёзувчи ва шоирларнинг ҳаёти, ижоди билан таништириш мақсадида Сергели тумани Ёшлар иттифоқи билан ҳамкорликда Миллий кинология марказининг Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти аъзолари Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академиясининг Алишер Навоий номидаги Ўзбек тили ва адабиёти музейига ташриф буюришди.
Навоий бобомизнинг ҳаёти ва ижодига бефарқ инсон топилмаса керак. Унинг асарларида эзгулик ва комил инсон тарбияси етакчилик қилади. Божхона ходимлари шоирнинг ижоди ва босиб ўтган ҳаёт йўли билан боғлиқ саволлар билан музей мутахассисига мурожаат этишди.
Ташриф давомида Марказ ёшлари Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академиясининг Алишер Навоий номидаги Ўзбек тили ва адабиёти музейидаги XV-XX аср тарихини намойиш этувчи кўп асрлик ноёб дурдоналарини ўзида жамлаган 25 мингдан ортиқ кўргазмалар билан танишишди. Марказ ёшларида ушбу тадбир катта таассуротлар қолдирди.
9.10.2020