Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхона институтида Марказий Осиё давлатлари иқтисодий ҳамкорлигини ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди
1014
Давлат божхона қўмитасининг Божхона институтида “Марказий Осиё давлатлари иқтисодий ҳамкорлигини ривожлантириш истиқболлари” мавзусига бағишланган онлайн давра суҳбати бўлиб ўтди.
Божхона институтида Марказий Осиё давлатлари иқтисодий ҳамкорлигини ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди

Тадбирда Давлат божхона қўмитаси, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети, Тошкент давлат иқтисодиёт университети, Тошкент давлат транспорт университети, “Ипак йўли” халқаро туризм университети ҳамда Божхона институти профессор-ўқитувчилари ва ходимлари иштирок этишди.
Тадбир амалий-ижодий фаолият орқали Марказий Осиё давлатлари иқтисодий ҳамкорлигини ривожлантириш истиқболларини кенг жамоатчиликка етказишни ўз олдига мақсад қилиб қўйган бўлиб, мазкур йўналишда муассасалараро ҳамкорликни фаоллаштириш, олимлар ва профессор-ўқитувчилар билан тажриба алмашиш, самарали мулоқотни йўлга қўйиш, назария ва амалиётни уйғунлаштириш, ўзаро ҳамкорликнинг босқичлари ва истиқболларини аниқлаш, илмий-тадқиқот фаолиятини янада жонлантиришга хизмат қилади.
Давра суҳбатида таъкидланганидек, Марказий Осиё минтақасида туб ўзгаришлар юз бермоқда. Сўнгги тўрт йилда Ўзбекистоннинг қўшни давлатлар билан ўзаро савдо ҳажми салкам беш баробарга ўсди.
Жорий йилнинг 23 сентябрь куни БМТ Бош Ассамблеясининг 75-сессиясида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан Марказий Осиё давлатлари олдидаги муҳим стратегик вазифа - минтақанинг глобал иқтисодий, транспорт ва транзит йўлакларига чуқур интеграциясини таъминлаш мақсадида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти шафелигида Транспорт-коммуникация алоқаларини ривожлантириш минтақавий марказини очиш таклифи илгари сурилди.
Таъкидлаш керакки, ҳозирги жаҳондаги рақобат кучайган ҳамда дунё бўйлаб тарқалган пандемияга қарши курашишда қўшни давлатлар ўртасида иқтисодий ҳамкорлик алоқалари зарурлигини талаб этмоқда. Минтақа бўйлаб табиий ва ишлаб чиқариш ресурсларнинг нотекис тақсимланганлиги иқтисодий устунлиги иқтисодий интеграцияни шакллантиришнинг объектив зарурат эканлигини билдиради.
Шунингдек, 5 республика ҳудудида исталган тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш учун хом ашё ва ресурслар мавжудлиги керакли технология ва ўзаро мутаносиб йўлга қўйилган кооперация шароитида дунёнинг бошқа минтақалари билан рақобатлаша олувчи куч бўла олишини кафолатлайди.
Давра суҳбати қизғин ва муҳокамаларга бой тарзда кечди.

8.10.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг