Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Экспорт географияси тобора кенгаймоқда
1281
Халқимизни доимий иш ўринлари билан таъминлаш баробарида маҳсулот ишлаб чиқариб, саноатни ривожлантириш бугуннинг долзарб масаласидир.
Экспорт географияси тобора кенгаймоқда

Мамлакатимизнинг ташқи савдо айланмасини ташкил этувчи экспорт-импорт операцияларини қонунчилик талаблари асосида қисқа фурсатларда расмийлаштирилишида республикамиз божхона хизмати ходимлари ҳам шижоат билан хизмат қилишмоқда.

Бугун Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси орқали экспортга расмийлаштирилган юкларнинг асосий қисми “Қўнғирот” ташқи иқтисодий фаолият божхона постига тўғри келади.  Мазкур пост орқали йил бошидан 205,2 миллион АҚШ  доллари қийматидаги полиэтилен, полипропилен, қизилмия илдизи, кальцинирланган сода, артемия цистаси каби товарлар Россия, Хитой,  Ҳиндистон, Туркия ва Қозоғистон давлатларига экспорт қилинган.

Ҳудудда фаолият юритувчи йирик саноат корхоналаридан бири, ишлаб чиқариш хусусияти бўйича Марказий Осиёда ягона бўлган “Қўнғирот сода заводи”нинг “кальцинирланган сода” маҳсулотини ишлаб чиқариш куввати бугунги кунда 200 минг тоннага етказилган. Бу кўрсаткичга эришишда 2016 йилда ишга қўшилган заводнинг иккинчи босқичи ҳам катта ҳиссага эга.

Тозалаш воситалари билан бир қаторда истеъмол товарлари таркибига кирувчи мазкур маҳсулот  кимё саноати ва дераза ишлаб чиқаришда ҳам муҳим компонент саналади.

– Бугунги кунда тўлиқ қувватда иш олиб бораётган корхонамизда суткасига 600 тонна “калцинирланган сода” маҳсулоти ишлаб чиқарилмоқда, – дейди,  Қўнғирот сода заводининг ишлаб чиқариш бўлими бошлиғи Ахмет Бегдуллаев, – Маҳсулотларимиз ички бозорни тўлиқ қамраб олган бўлиб, ортган қисмини экспортга ҳам доимий равишда йўналтирилмоқда.  Бу билан қаноатланиб қолмасдан, заводимизда тез орада учинчи босқични ишга тушириш режалаштирилган. Бу ўз навбатида экспорт географиясининг кенгайишига ҳам замин яратиши шубҳасиз.

Давлатимиз томонидан саноатни ривожлантириш йўлида яратилган қулайликлар, хусусан, ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш ва кенгайтиришда зарур бўлган жаҳон стандартларига мос илғор технологик асбоб-ускуналарнинг Россия, Италия давлатларидан олиб кирилишида жорий йил бошидан божхона тўловларидан 1 млрд 845 миллион  сўм миқдорида қўлланилган имтиёзлар бугун ўз натижасини бериб, 1743 нафар маҳаллий аҳоли доимий иш ўрни билан таъминланди. Йил бошидан 8 млн 706 минг АҚШ доллари қийматидаги  саноат маҳсулотлари Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон, БАА давлатларига экспорт қилинди.  

Экспортёр корхоналарни қўллаб-қувватлаш мақсадида божхона расмийлаштируви қисқа фурсатларда, божхона назорати эса бевосита тадбиркорлик субъекти жойлашган ҳудудларда амалга оширилиши ҳам ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиларининг иш жараёнларини  соддалаштириб, давлатимиз экспорт салоҳиятининг ортишига замин яратмоқда.

Юлдуз Кудиярова
Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси Ахборот хизмати

Ёқуб Ўктамов
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси
20 бошқарма катта прокурори

 

7.10.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг