Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Юк автомашинаси кабинасига нима яширилган эди?
1253
“Яширин иқтисодиёт”нинг асосий омилларидан бири товарларнинг божхона чегаралари орқали ноқонуний олиб ўтилиши, айирбошланиши ва божхона ҳудудида ҳаракатланишидир. Шу муносабат билан божхона органлари томонидан республикамизда “яширин иқтисодиёт”нинг улушини қисқартириш ва товарларнинг ноқонуний ҳаракатини олдини олиш борасида ҳам бир қатор чора тадбирлар амалга оширилмоқда.
Юк автомашинаси кабинасига нима яширилган эди?

Тошкент вилояти божхона бошқармаси “С.Нажимов” чегара божхона пости ходимлари томонидан товар-моддий бойликларини яширинча олиб ўтишга бўлган уринишлар фош этилди.

Жумладан, қўшни давлатдан кириб келган фуқаро Х.Х. бошқарувидаги “DAF” русумли автотранспорт воситаси ўрнатилган тартибда божхона кўригидан ўтказилганида, автомашина кабина қисмида йўл юк кузатув ҳужжатларида кўрсатилмаган умумий қиймати 55 миллион сўмлик 2000 дона тикув машинаси эҳтиёт қисмлари яширилганлиги аниқланди.

Яна бир ҳолатда мазкур пост ҳудудига қўшни мамлакатдан кириб келган фуқаро С.Б. бошқарувида бўлган “DAF” русумли автотранспорт воситаси божхона назоратидан ўтказилганида, автоуловнинг кабина қисмида 15 литр спирт маҳсулотлари яширилганлиги аниқланди.

Шунингдек, С.Нажимов” чегара божхона постига фуқаро Н.А. бошқарувида кириб келган MAN” русумли автотранспорт воситаси божхоначилар эътиборини тортди ва мазкур автоулов божхона кўригидан ўтказилди.

Текширув давомида автомашинада 20 литрга яқин алкоголь маҳсулотлари яширилганлиги маълум бўлди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

6.10.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг