Хусусан, Самарқанд вилояти Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар вакиллари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказишди.
Тадбир давомида фуқаро С.А. бошқарувидаги “Кобальт” русумли автомашина тўхтатилиб, белгиланган тартибда кўздан кечирилди.
Натижада, ушбу шахс эгнидаги кийимлари орасига 23 грамм “опий” гиёҳвандлик воситасини яшириб олганлиги аниқланди.
Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
6.10.2020