Мазкур тадбир божхона органлари суриштирувчи ходимларининг малакаси ва тажрибасини ошириш, суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ўртасида мустаҳкам ҳамкорликни таъминлаш, суд ҳуқуқ соҳасида юз бераётган ўзгаришлар, амалиётда юзага келаётган муаммолар ва уларни бартараф этиш мақсадида ўтказилди.
Таъкидланганидек, Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан қабул қилинган мамлакатимизнинг кейинги беш йилликдаги тараққиёт стратегияси барча соҳаларни эркинлаштириш, модернизация қилиш, амалга оширилаётган ислоҳотлар самарасини янада юксалтириш, давлат ва жамият ривожини янги босқичга кўтаришда муҳим дастуриламал ҳисобланади. Унда белгиланган устувор вазифалар ижросини таъминлаш жамиятнинг ҳар бир аъзоси зиммасига катта масъулият юклайди.
Ўтказилган учрашувда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 10 августдаги “Суд-тергов фаолиятида шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш кафолатларини янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6041-сон Фармони мазмун-моҳияти хусусида мутахассислар томонидан тушунчалар берилди.
Тадбирда иштирокчиларни қизиқтирган барча масалалар юзасидан фикр алмашилди, саволларга атрофлича жавоб қайтарилди.
Азиза Хушвақтова
Қашқадарё вилояти божхона бошқармаси Ахборот хизмати
Ёқуб Ўктамов
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси
20 бошқарма катта прокурори
5.10.2020