Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
“Мерседес” ичидаги “мерседес” фош бўлди
1363
Божхона қонунбузилиши ҳолатларига қарши божхона органлари томонидан тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.
“Мерседес” ичидаги “мерседес” фош бўлди

Хусусан, Сирдарё вилояти божхона бошқармаси “Сирдарё” чегара божхона постига қўшни мамлакатдан кириб келган фуқаро К.У. бошқарувидаги “Мерседес Бенз” русумли юк транспорт воситаси ўрнатилган тартибда божхона кўригидан ўтказилди.

Натижада, автомашина тиркамасида оғзаки савол-жавоб вақтида маълум қилинмаган, фуқаро А.А.га тегишли, муқаддам фойдаланишда бўлган умумий қиймати 86,1 миллион сўмлик, “Мерседес Бенз Спринтер” русумли юк автомашинаси эҳтиёт қисмлариборлиги аниқланди.

Ҳозирги мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

5.10.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг