Хусусан, Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан “Тошкент-Аэро” ИБК Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ҳамда ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилди.
Тадбир давомида, фуқаро А.А. “шартли ҳаридор”га 10 миллион сўм эвазига 280 дона “Лирика” дори воситаларини сотаётган вақтда тадбир иштирокчилари томонидан тўхтатиб қолинди.
Шунингдек, ушбу шахснинг чўнтакларида ҳам 6 дона “Лирика” дори воситалари борлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинди.
Ҳозирда божхона органлари томонидан терговга қадар суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
5.10.2020