Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхоначилар йирик миқдордаги ноқонуний импорт билан шуғулланаётган жиноий гуруҳ фаолиятига чек қўйишди
2179
Бугунги кунда юртимизда ташқи иқтисодий фаолият қатнашчилари учун божхона соҳасида кўплаб қулайликлар яратилган.
Божхоначилар йирик миқдордаги ноқонуний импорт билан шуғулланаётган жиноий гуруҳ фаолиятига чек қўйишди

Хусусан, соҳада амалиётга жорий этилган “рақамли божхона” доирасидаги “хавфни бошқариш” тизими имкониятлари ёрдамида экспорт-импортга расмийлаштирилаётган юклар “яшил” ва “сариқ” йўлаклар орқалисоддалаштирилган тартибда тезкорлик билан расмийлаштирилмоқда.

Шу билан бирга республикамизда “яширин иқтисодиёт”нинг улушини кескин қисқартириш мақсадида божхона органларининг тезкор таркибий тузилмалари томонидан олинган маълумотлар таҳлили асосида катта миқдордаги товар моддий бойликларини ноқонуний импорти билан шуғулланувчи ташқи иқтисодий фаолият қатнашчиларининг фаолиятига чек қўйиш бўйича тезкор қидирув тадбирлари амалга оширилмоқда.

Хусусан, Тошкент шаҳрида фаолият юритувчи бир нечта МЧЖларнинг расмий ва норасмий раҳбарлари, уларнинг ноқонуний фаолиятида иштирок этувчи фуқаролар  тезкор таркибий тузилмалар томонидан кузатувга олинди. Тезкор кузатувлар давомида бирламчи шубҳалар ўз тасдиғини топди.

Жорий йилнинг 4 октябрь куни, Тошкент шаҳар божхона бошқармаси Контрабандага карши курашиш ва божхона аудити ҳамда Коррупцияга карши курашиш ва ўз хавфсизлик бўлимлари томонидан“Чуқурсой” божхона пости ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда Давлат бюджетига божхона тўловларини тўламаслик мақсадида йирик миқдордаги импорт товарларни паст ставкали товарларга алмаштириш билан шуғулланиб келган,пухта ўйланган жиноий схемага асосланган жиноий гуруҳ фаолияти фош этилди.

Маълум бўлишича, олдиндан тузилган режага кўра ташкилот номига хориждан импорт қилинган юқори ставкали генератор, сув пуркагич, чангютгич, кирювгич каби қимматбаҳо хўжалик ускуналари ва қурилиш анжомлари“вақтинча сақлаш” божхона режимига расмийлаштирилиб, ўз омборида юқоридаги товарлар ўрнига жиноий гуруҳ аъзолари томонидан сохта йўл-юк кузатув хужжатларида кўрсатилган қулф, электрод, токқайчи ва арра каби 16 турдаги товарларга алмаштирилаётган вақтда тўхтатиб қолинди.

Буни қарангки, юк эгалари ушбу жиноятни амалга ошириш учун жиноий гуруҳга 20 нафар шахсларни ёллаб, ҳар бирининг вазифаларини тақсимлашган.

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра йўл-юк ҳужжатларида кўрсатилмаган ва ашёвий далил сифатида олинган 31 турдаги 4214 дона товарларнинг умумий қиймати 5 миллиард сўмни ташкил этиши маълум бўлди.

Жиноий гуруҳнинг ғараз мақсадлари амалга ошганда эди, давлатимиз ғазнасига бор-йўғи 1 миллиард сўм миқдорида божхона тўловлари ундирилиб, 4 миллиард 500 миллион сўмликдан ортиқ зарар етказилар эди.

Мазкур аниқланган қонунбузарлик ҳолати юзасидан ҳозирда божхона органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Корхонанинг ташқи иқтисодий фаолияти эса божхона аудитидан ўтказилади.

5.10.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг