Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Миллий кинология маркази ёшлари Адиблар хиёбонида бўлишди
1923
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 24 августдаги “Атоқли адиблар ва мутафаккирларимиз ижодий меросини ёшлар ўртасида тарғиб қилиш ҳамда Адиблар хиёбонидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 502-сонли қарори талабларига асосан Давлат божхона қўмитасининг Миллий кинология маркази Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти аъзолари ёзувчи ва шоирларнинг ҳаёти, ижоди билан таништириш мақсадида Адиблар хиёбонида давра суҳбати ташкил этилди.
Миллий кинология маркази ёшлари Адиблар хиёбонида бўлишди

Давра суҳбатида Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси адабий тарғибот ва тадбирларни уюштириш бўлими бошлиғи, шоира Ф.Худойқулова ва Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети доценти А.Улуғовлар иштирок этдилар.

Даставвал, Марказ ходимлари Алишер Навоий ҳайкали пойига гул қўйишди ҳамда А.Улуғов Алишер Навоий ҳаёти ва ижоди ҳақида маълумотлар берди. Улуғ мутафаккир, сўз мулкининг султони Алишер Навоийнинг бой маънавий мероси асрлар оша бутун башариятни ҳайратга солиб, инсонлар қалбига, онгига эзгулик, инсонпарварлик, саховат, меҳр-мурувват зиёсини таратиб келаётганлигини, мамлакатимизда улуғ бобокалонимизга эҳтиром кўрсатиш, асарларини ўрганиш, уни дунёда кенг тарғиб этишга доимий эътибор қаратилаётганлиги таъкидлаб ўтди.

Шундан сўнг, Ф.Худойқулова сўзга чиқиб Алишер Навоийни ўқиб ўрганиш, тарғиб қилиш, айниқса, ёшларимизга ўзлигини англатиш, маънавиятини юксалтириш, уларни ватанпарварлик, юртга садоқат руҳида, умуминсоний ғоялар асосида тарбиялашда муҳим аҳамиятга эга эканини таъкидлади. Шунингдек, Марказ ёшлари Заҳириддин Муҳаммад Бобур, Абдулла Авлоний, Абдулла Қодирий,  Беҳбудий, Ҳамид Олимжон, Зулфия, Саид Аҳмад ва Саида Зуннуновалар ҳаёти ва ижодига оид маълумотлар билан таништирилди. Адиблар хиёбонида бўлиб ўтган мазкур тадбир ёшлар маънавиятини юксалтиришда муҳим ўрин тутиши билан аҳамиятлидир.

5.10.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг