Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Жиззахда рангли металларнинг ноқонуний айланмаси тўхтатиб қолинди
1204
Рангли метал парчалари ва чиқиндиларини яширинча тўплаш, уларни ноқонуний савдоси билан шуғулланиш ҳолатларининг олдини олиш мақсадида Жиззах вилояти божхона бошкармаси Контрабандага карши курашиш ва божхона аудити бўлими ҳодимлари томонидан вилоят ИИБ ЙҲХБ ходимлари билан ҳамкорликда навбатдаги тезкор тадбир ўтказилди.
Жиззахда рангли металларнинг ноқонуний айланмаси тўхтатиб қолинди

Тадбир давомида фуқаро Ҳ.Т бошқарувидаги “УАЗ 3303” русумли автотранспорт воситаси тўхтатилиб, кўздан кечирилди.

Натижада ушбу автоулов юкхонасида фуқаро Д.Ага тегишли,  ҳеч қандай ҳужжатларга эга бўлмаган, оғирлиги қарийб 1,5 тоннани ташкил этувчи рангли металл парчалари борлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

3.10.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг