Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Эҳтиёт қисмларни яширинча олиб ўтишга бўлган уриниш наф бермади
1323
Турли найрангларни қўллаган ҳолда божхона назоратини четлаб ўтишга бўлган уринишларга қарши божхона органлари томонидан тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.
Эҳтиёт қисмларни яширинча олиб ўтишга бўлган уриниш  наф бермади

Хусусан, Тошкент вилояти божхона бошқармаси “С.Нажимов” чегара божхона постига қўшни мамлакатдан кириб келган фуқаро Н.Х. бошқарувидаги “DAF” русумлиюк автотранспорт воситаси инспекцион кўрик мажмуаси ёрдамида кўздан кечирилди.

Натижада, автоуловнингтиркамаси таг қисмида йўл юк кузатув ҳужжатлари ва йўловчи божхона декларациясида кўрсатилмаган, олдин фойдаланишда бўлган, умумий қиймати 58 миллион сўмлик 13 турдаги 137 дона “Камаз” русумли юк автотранспорт воситасининг эҳтиёт қисмларияширилганлиги фош қилинди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

 

 

2.10.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг