Жумладан, Тошкент вилояти божхона бошқармаси “Навоий” чегара божхона постигақўшни мамлакатдан кириб келган фуқаро Х.Ғ. бошқарувидаги “DAF FT XF 105” русумли юк автотранспорт воситаси ўрнатилган тартибда божхона кўригидан ўтказилди.
Натижада, автомашинанинг кабина қисмида ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган, йўловчи божхона декларациясида кўрсатилмаган ва оғзаки сўровда маълум қилинмаган, умумий қиймати 45,4 миллион сўмлик 100 қути “Рибавирин 200 мг.” ва 590 конвалютада “Гидроксихлорохин 200 мг” номли дори воситалари борлиги фош бўлди.
Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
2.10.2020