Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
“Ургут” эркин иқтисодий зонасидан 14 миллион долларлик маҳсулот экспорт қилинди
1792
“Ургут” эркин иқтисодий зонасида умумий қиймати 364,4 миллион долларлик (шундан, 67,5 миллион доллари хорижий) инвестициялар ҳисобидан 75 та лойиҳа амалга оширилиб, 5 337 та иш ўрни яратиш режалаштирилган.
“Ургут” эркин иқтисодий зонасидан 14 миллион долларлик маҳсулот  экспорт қилинди

2020 йил сентябрь ҳолатига 273 миллион доллар (шундан, 128,4 миллион доллар ўз маблағи, 101,3 миллион доллар банк кредити, 43,3 миллион доллар хорижий) инвестиция ўзлаштирилди.

Бугунги кунда 50 та лойиҳа ишга туширилди ва бу лойиҳалар доирасида 3 287 та янги иш ўринлари яратилди ҳамда ишга тушган корхоналар томонидан 2020 йил
1 сентябргача 673 миллиард сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилиб, 14,2 миллион долларлик экспорт амалга оширилди.

2020 йилнинг январь-август ойларида қиймати 13,2 миллион долларлик 9 та лойиҳа ишга туширилиши ҳисобига 350 та янги иш ўринлари яратилишига эришилди. Йил якунигача қиймати 38,2 миллион долларга тенг яна 7 та лойиҳа ишга туширилиши ҳамда 750 нафарга яқин янги иш ўринлари яратилиши белгиланган.

Бундан ташқари, эркин иқтисодий зонада 78,7 миллион доллар (шундан, 15,7 миллион долларлик тўғридан-тўғри хорижий инвестиция иштирокида) бўлган 25 та лойиҳада қурилиш-монтаж ишлари олиб борилмоқда ва ушбу лойиҳалар ишга туширилиши натижасида 1500 га яқин янги иш ўринлари яратилишига эришилади.

Эркин иқтисодий зонада амалга оширилаётган лойиҳаларни соҳалар кесимида таҳлил қиладиган бўлсак:

- фармацевтика саноатида 26,91 миллион долларлик (5,53 миллион доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестиция иштирокида) 2 та лойиҳа, иш ўринлари сони 133 та;

- электротехника саноатида 18,12 миллион долларлик 7 та лойиҳа, иш ўринлари сони 526 та;

- чарм-пойабзал саноатида 17,61 миллион долларлик (600 минг доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестиция иштирокида) 12 та лойиҳа, иш ўринлари сони 620 та;

- озиқ-овқат саноатида 7,3 миллион долларлик 2 та лойиҳа, иш ўринлари сони 154 та;

- бошқа йўналишларда қиймати 8,7 миллион долларлик (1,1 миллион доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестиция иштирокида) 5 та лойиҳа, иш ўринлари сони 196 тани ташкил этади.

Ургутлик экспортёрларни қўллаб-қувватлаш мақсадида экспорт қилинаётган товарларни қисқа вақт мобайнида божхона расмийлаштирувидан ўтказиш борасида “Самарқанд” ТИФ божхона пости таркибидаги “Ургут” эркин иқтисодий зонаси пункти божхона ходимлари 24 соат давомида хизмат олиб боришмоқда.

2.10.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг