Ташриф асносида мазкур илм даргоҳи мисолида юртимизнинг барча устоз-мураббийларига байрам муносабати билан ўз табрикларини етказиб, COVID-19 пандемияси авж олаётган бир пайтда ёш келажак авлодларга таълим-тарбия беришда жонбозлик кўрсатаётган мактаб жамоасига сиҳат-саломатлик тилаган ҳолда, шунингдек ўқитувчилар, ўқувчилар орасида касаллик тарқалишининг олдини олиш мақсадида амалий ёрдам кўрсатдилар.
Дарҳақиқат, дунёда шундай касб эгалари борки, уларсиз ҳаётимизни тасаввур қилиш қийин. Ўқитувчилар эса шу ҳаётимиз чароғбонларидир. Ким бўлмайлик, қайси соҳада ишламайлик, барчамизга муаллимлар таълим ва тарбия беришган.
Халқимизда "Устоз отангдек улуғ", деган сўз бор. Кимки бу ҳаётда бирор ютуққа эришса, касбидан эъзоз топса, унинг қалбида устозларига, биринчи ўқитувчисига бўлган ҳурмат абадий муҳрланади.
Муҳтарам Президентимизнинг "Сизларнинг ёшларимиз қалби ва онгига она Ватанга муҳаббат ва садоқат туйғусини сингдириш, уларни турли таҳдидлардан асраш, комил инсон этиб вояга етказиш йўлидаги беқиёс хизматларингизни барча ота-оналар, жамоатчилигимиз, бутун халқимиз яхши билади ва юксак қадрлайди", – деб таъкидлаганлари юкоридаги фикримизнинг яққол ифодасидир.
Қадрли устозлар!
Биз шу қутлуғ айёмни кенг нишонлар эканмиз, Сизларнинг ёш авлодга билим беришдек мураккаб, аммо шарафли меҳнатингиз учун барчамиз самимий миннатдорчилик билдиришни ўзимизнинг муқаддас бурчимиз деб биламиз.
1.10.2020