1 октябрь - "Ўқитувчи ва мураббийлар куни" муносабати билан ташкиллаштирилган мусобақада ёш ҳарбий хизматчилар ва фахрий устоз-мураббийлар спортнинг шахмат ва стол тенниси бўйича ўзаро куч синашишди.
Ушбу тадбирда Наманган вилояти божхона бошқармасининг ёш ходимлари ҳам фаол иштирок этиб, узоқ меҳнат тажрибасига эга фахрийлар билан ўзаро тажриба алмашишди.
Тадбир сўнгида фаол иштирокчиларга диплом ва қимматбаҳо совғалар топширилди.
1.10.2020