Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Йўл қоидаларига қатъий риоя қилиш – муҳим вазифа
1437
Йўл кўпчиликка хизмат қиладиган тармоқлардан биридир. Ундан барча баробар фойдаланади. Ҳар бир жамиятда кишиларнинг ўзаро муносабатларини тўғри йўлга солиш, инсонларни турли зарар ва кўнгилсизликлардан сақлаш мақсадида йўл қоидалари жорий қилинади. Шунинг учун ҳам йўл алоҳида эътиборга сазовор тармоқ ҳисобланади. Демак, бу тармоққа оид қоида ва одобларни ўрганиб, уларга амал қилиш юксак маданият, катта одоб саналади.

Хоразм вилояти божхона бошқармасида шахсий таркиб ўртасида йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидаларини бузилишини олдини олиш ҳамда хизмат интизоми ва қонунчиликни мустаҳкамлаш бўйича вилоят ИИБ ЙҲХБ билан ҳамкорликда мунтазам профилактик тадбирлар амалга оширилмоқда.

Ана шундай профилактик тадбир Урганч шаҳар Йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлими билан ҳамкорликда ўтказилди.

Тадбирда, ҳайдовчи белгиланган тезликка риоя қилиши, юқори тезлик бахтсиз ҳодисалар, йўл фалокатларига сабаб бўлаётганлиги эслатиб ўтилди.

Шунингдек, автоуловни тақикланган жойларда тўхтатмаслик, ҳайдовчилик гувоҳномасини, уловнинг техник кўрикдан ўтгани ҳақидаги ҳужжатни ҳайдовчи ёнида бўлиши, дори қутичаси бор-йўқлигини назорат қилиш, хавфсизлик камарини тақишни мунтазам одат тусига айлантириш кераклиги лозимлиги уқтирилди.

Бу одоб ва мажбуриятларни бажариш ўзимизнинг ва ёнимиздаги ҳамроҳларимизнинг кўзланган манзилга соғ омон етиб олишимизни таъминлайди – дейди Урганч шаҳар Йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлим бошлиғи Д.Саъдуллаев.

Агар барчамиз ушбу йўл ҳаракати қоидаларига оғишмай амал қилсак, йўл транспорт ходисалари сонини кескин камайишига ўз хиссамизни қўшган бўламиз.  

30.09.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг