Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Андижон вилоятида трикотаж маҳсулотлар экспорти ҳажми янада ошди
1573
Ҳозирда бутун дунёда пандемия сабабли ижтимоий-иқтисодий ҳаёт тарзида бир қанча ўзгаришлар рўй бермоқда. Айниқса, жаҳон иқтисодиётида салбий кўрсаткичлар кузатилмоқда.
Андижон вилоятида трикотаж маҳсулотлар экспорти ҳажми янада ошди

Бу эса республикамизнинг иқтисодий барқарорлигига ўз таъсирини ўтказмай қолмайди. Шунга қарамай иқтисодий барқарорликни таъминлаш, тадбиркорлик субъектларига амалий кўмак бериш, шунингдек пандемия сабабли келиб чиқаётган ҳар қандай  салбий таъсирларни олдини олиш ва юмшатиш мақсадида ҳозирда мамлакатимизда бир қатор тизимли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Шу ўринда айтиш лозимки, ҳудудлардаги табиий хом ашё, ишлаб чиқариш ва меҳнат салоҳиятидан оқилона фойдаланиш, саноат соҳаларини жадал ривожлантириш орқали аҳолининг бандлиги, даромадлари ва турмуш даражасини янада ошириш муҳим ҳисобланиши ҳеч биримизга сир эмас.

Андижон вилоятининг Хўжаобод туманида жойлашган текстил товарларини ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилган “НИЛ ГРАНИТ” масъулияти чекланган жамияти фаолияти ҳам юқорида айтиб ўтган ислоҳотларнинг яққол мисоли бўла олади.

Мазкур ташкилот томонидан ишлаб чиқариш фаолиятини ривожлантириш мақсадида 2019-2020 йилларда қарийб  7 млн. АҚШ доллари қийматига тенг технологик асбоб-ускуналар Германия ва АҚШ каби ривожланган давлатлардан олиб келинди.

Ҳозирда ушбу технологияларни тўлиқ қувват билан ишлаши натижасида қўшимча ишчи ўринлари яратилди, шунингдек, мазкур ташкилотнинг экспорт кўрсаткичлари йилдан йилга ошиб, ишлаб чиқарилган трикотаж махсулотари 10 дан ортиқ давлатларга, жумладан Европа давлатлари, Россия, АҚШ, Озарбайжон, Туркия ҳамда МДҲ давлатларига экспорт қилинмоқда.

Учрашув давомида мазкур корхона ходимлари ҳам мамлакатимизнинг  экспорт салоҳиятини ошириш бўйича олиб борилаётган ислоҳотлардан мамнун эканликларини билдириб, давлатимизни иқтисодий жиҳатдан ривожлантириш ҳамда халқимиз фаровонлигини таъминлашда туну-кун хизмат олиб бораётган божхона ходимларига ўз миннатдорчиликларини изҳор этишди.

Шунингдек, маҳсулотлар экспортини янада ривожлантириш юзасидан ўзларининг таклиф ва мулоҳазаларини ҳам билдирдилар.

29.09.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг