Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
“Овоз кучайтиргич” операцияси чипакка чиқди
1264
Товар-моддий бойликларни юртимизга турли найрангларни қўллаб яширинча олиб киришга бўлган уринишларга қарши божхона органлари томонидан тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.
“Овоз кучайтиргич” операцияси чипакка чиқди

Хусусан, Сирдарё вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан қўшни мамлакатдан “Сирдарё” чегара божхона постига кириб келган фуқаро С.С. бошқарувидаги “Merсedes benz” русумли юк автотранспорт воситаси белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилди.

Натижада,  автомашинада тегишли йўл-юк кузатув ҳужжатларида кўрсатилмаган, хорижда ишлаб чиқарилган умумий қиймати 101,7 миллион сўмлик, 271 дона транспорт воситалари учун мўлжалланган овоз кучайтиргичлар  ва овоз карнайлари борлиги аниқланди.

Шунингдек,  яна бир ҳолатда, мазкур постга кириб келган фуқаро Ш.Б. бошқарувидаги “MAN TGX” русумли юк автотранспорт воситаси махсус “инспекцион кўрик мажмуаси” ёрдамида текширилганида, автомашина тиркамасининг пастки қисмида жойлашган темир қути ичида йўл-юк ҳужжатлари ва йўловчи божхона декларациясида кўрсатилмаган умумий қиймати 279,5 миллион сўмлик дезинфекциялаш воситалари концентратлари борлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

 

28.09.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг