Тошкент вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, фуқаро Б.Х. бошқарувида бўлган “Isuzu Saz” русумли автотранспорт воситаси тўхтатилиб, кўздан кечирилди.
Натижада, автоулов юкхонасида хорижда ишлаб чиқарилган ва ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган, умумий қиймати 129,5 миллион сўмликни ташкил этувчи 2400 дона диплайнер ва кўз қалами, 57 дона электр устара, 40 дона эпилятор, 720 дона кўзлар учун маскалар ва 164 дона электр устаралари борлиги аниқланди.
Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
28.09.2020