Жумладан, Наманган вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Поп тумани бўлими ҳамда Миллий Гвардия ходимлари билан ҳамкорликда дори воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши тезкор тадбир ўтказишди.
Тадбир давомида фуқаро Х.А. бошқарувидаги “Нексия-3” русумли автомашина тўхтатилиб, ўрнатилган тартибда божхона кўригидан ўтказилди.
Натижада, автомашинада қўшни мамлакатдан юртимизга ноқонуний олиб кирилган, умумий қиймати 49 миллион сўмлик 20 турдаги 5268 дона дори воситалари ва тиббиёт буюмлари борлиги аниқланди.
Шундан сўнг, тезкор тадбир давом эттирилиб, Х.А.нинг яшаш хонадони ҳам кўздан кечирилди.
Текширув давомида хонадонда ҳам сифати кафолатланмаган ҳамда тегишли ҳужжатлари бўлмаган 19 миллион сўмлик
6 турдаги 3021 дона дори воситалари сақланаётганлиги аниқланди.
Тезкор тадбир давомида жами 68 миллион сўмлик 25 турдаги 8289 дона тиббиёт буюмлари ва дори-воситалари ашёвий далил сифатида олинди.
Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
28.09.2020