Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхона соҳасида – коррупцияга ўрин йўқ!
1653
Коррупцияга бутун дунёда мавжуд бўлган глобал муаммолардан бири сифатида қаралади. Коррупция иллати ҳар қандай давлат ва жамиятнинг сиёсий-иқтисодий ривожланишига жиддий путур етказади, инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг поймол бўлишига олиб келади. Маълумотларга қараганда, жаҳон иқтисодиёти йилига коррупция туфайли 2,6 триллион АҚШ долларигача зарар кўрар экан.

Айтиш жоизки, мамлакатимизда бу иллатга қарши самарали курашилмоқда. Хусусан, “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонуннинг қабул қилиниши, юртимизда коррупция билан боғлиқ ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга қаратилган қатор чора-тадбирларни самарали амалга оширилишини таъминлади.

Бугунги кунда барча соҳалар қатори божхона органларида ҳам бу иллатга қарши кураш олиб боришда ҳар бир ходимга алоҳида тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.

Хусусан, Қашқадарё вилоят божхона бошқармаси масъул ходимлари томонидан шахсий таркибга мунтазам равишда ижро интизомини мустаҳкамлаш, одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилинишини таъминлаш, тамагирлик каби иллатларнинг олдини олиш, шунингдек ушбу йўналишда ҳар бир ходим фаоллик кўрсатиши лозимлиги борасида тарғибот ишлари олиб борилмоқда. Амалга оширилаётган бу каби чора-тадбирлар жамиятимизни коррупция ва жиноятчилик каби жирканч иллатлардан йироқда бўлишини таъминлайди.

Шунингдек, фуқаролар қонунбузилиш ҳолатларининг гувоҳи бўлганларида Давлат божхона қўмитасининг қисқа 11-08  рақамли ҳамда бошқармада ташкил этилган (75) 221-04-80 рақамли ишонч телефонларига қўнғироқ қилишлари юзасидан тарғибот тадбирлари мунтазам ўтказилмоқда.

 

28.09.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг