Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Жўнатмалардаги “оғу”лар фош бўлди
1297
Амалдаги тартибларга кўра, гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларини халқаро почта жўнатмалари орқали жўнатиш тақиқланган. Шунга қарамай, почта жўнатмалари орқали қонунга хилоф равишда гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларни жўнатиш ҳолатлари ҳали ҳануз учраб турибди.
Жўнатмалардаги “оғу”лар фош бўлди

Жумладан, Тошкент шаҳар божхона бошқармаси “Бошпочтампт” ташқи иқтисодий фаолият божхона постида фуқаро Ш.С. номига келган почта жўнатмаси кўздан кечирилганида, почта жўнатмасида 180 дона, таркибида “кодеин фосфат” гиёҳвандлик воситаси бўлган “Roкaсet plus” номли дори воситалари борлиги аниқланди.     

  Яна бир ҳолатда  эса, фуқаро А.С. номига келган почта жўнатмаси кўздан кечирилганида, почта жўнатмасида 120 дона, таркибида “бротизалам” психотроп воситаси бўлган “Bondormin” номли дори воситалари борлиги аниқланди.

Шунингдек, мазкур постда фуқаро Ю.Ф. номига келган почта жўнатмаси кўздан кечирилганида, почта жўнатмасининг ичида 40 дона “трамадол” гиёҳвандлик воситаси бўлган “Zaldiar” номли дори воситалари борлиги аниқланди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

28.09.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг