Фарғона вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан ўтказилган навбатдаги тезкор тадбир давомида уяли телефонларнинг яширин айланмасига чек қўйилди.
Хусусан, фуқаро А.Х. “Тико” русумли автомашинадан фуқаро М.С. бошқарувидаги “Кобальт” русумли автомашинага номаълум қопларни жойлаштираётган вақтида тўхтатилиб, автомашиналар белгиланган тартибда кўздан кечирилди.
Натижада, қопларда хорижда ишлаб чиқарилган ва божхона расмийлаштирувидан ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган умумий қиймати 200 миллион сўмлик 100 дона уяли алоқа воситалари борлиги аниқланди.
Ҳозирда ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
28.09.2020