Тошкент вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари Фарғона вилояти божхона бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда товар-моддий бойликларининг ноқонуний айланмасига қарши тезкор тадбир ўтказилди.
Тадбир давомида фуқаро М.У. бошқарувидаги “Isuzu” русумли юк автотранспорт воситаси тўхтатилиб, ўрнатилган тартибда кўздан кечирилди.
Натижада, автоуловда тегишли ҳужжатлари бўлмаган, хорижда ишлаб чиқарилган умумий қиймати 120 миллион сўмлик блендерлар борлиги аниқланди.
Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
28.09.2020