Хусусан, Навоий вилояти божхона бошқармаси Контрабанда қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда Навоий шаҳрида ўтказилган навбатдаги тезкор тадбирда ҳам ана шундай ҳолатга чек қўйилди.
Тезкор тадбир давомида фуқаро Ғ.Ж. шартли харидорга умумий оғирлиги 6,08 грамм “Марихуана” гиёҳвандлик воситасини пуллаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.
Шундан сўнг, тадбир давом эттирилиб, фуқаро А.А. фаолият юритадиган сартарошхона кўздан кечирилди.
Натижада, сартарошхонада умумий оғирлиги 6,97 грамм бўлган “марихуана” гиёҳвандлик воситаси яширилганлиги аниқланди.
Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
28.09.2020