Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Тадбиркорларга амалий ёрдам кўрсатилмоқда
1343
Божхона тўловларидан имтиёзлар асосида четдан келтирилган технологик асбоб-ускуналарнинг ижтимоий ҳаётимиздаги аҳамияти катта, хусусан четдан келтирилаётган технологиялар асосида мамлакатимизда кўплаб янги иш ўринлари яратилмоқда.
Тадбиркорларга амалий ёрдам кўрсатилмоқда

Хусусан, Сирдарё вилояти божхоначилари ишлаб чиқариш корхоналарига яқин йилларда хориждан келтирилган ва божхона имтиёзлари қўлланилган замонавий технологиялар асосида фаолият кўрсатаётган корхоналарда бўлиб, мунтазам равишда тадбиркорлар билан учрашувлар ташкил қилинмоқда.

Шундай учрашувларнинг навбатдагиси бошқарманинг соҳавий бўлимлари ва “Ховос” ТИФ божхона пости ходимлари билан ҳамкорликда Янгиер шаҳрида  коронавирус пандемияси даврида ҳам ўз фаолиятини давом эттираётган шифт плинтусларини ишлаб чиқариш ҳамда уларни ички бозорга сотиш ва экспорт қилиш фаолияти билан шуғулланувчи йирик корхоналардан бири бўлган “EUROASIAN INDUSTRIAL UNION” Россия-Ўзбекистон қўшма корхонасида учрашув ўтказилди.

Маълумот ўрнида айтиб ўтиш керакки, Янгиер шаҳрида фаолият кўрсатаётган ушбу масъулияти чекланган жамият ўз фаолиятини 2018 йилда 20 нафар ишчи билан бошлаган. Ҳозирда жамиятда 40 нафар аҳоли иш билан таъминланган. Жамият  томонидан 2019 йил ва 2020 йилнинг ўтган 8 ойи давомида умумий қиймати 830,9 минг АҚШ долларига тенг асбоб ускуналар Хитой давлатидан келтирилган ва ушбу ускуналарни  божхона расмийлаштирувидан ўтказиш давомида 1,3 млрд. сўмлик божхона имтиёзлари қўлланилган. Ҳозирги кунда жамиятда 56 хил шифт плинтусларини ишлаб чиқарилмоқда. Кунига эса 500 та қути тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқарилади. 2020 йилнинг ўтган 8 ойи давомида Қирғизистон ва Тожикистон давлатларига 250 минг АҚШ долларига  тенг  тайёр  маҳсулотлар  экспорт  қилинган.  

Учрашув давомида, тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида юртимизда яратилган қулайлик ва шарт-шароитлар, импортни оптималлаштириш ва экспортни қўллаб-қувватлашда тадбиркорларга амалий ёрдам кўрсатиб келинаётганлиги маълум қилинди.

Бундан ташқари, ТИФ қатнашчиларида божхона расмийлаштируви бўйича юзага келган муаммоли масалаларни ўрганиш ҳамда уларни бартараф этиш борасидаги ишлар бошқармада тизимли йўлга қўйилганлиги ва ижроси қатъий назоратга олинганлиги маълум қилинди.

Шу билан бирга, учрашув якунида жамият вакилларига божхона соҳасига оид мурожаатлар бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг куну-тун фаолият кўрсатувчи қисқа рақамли 11-08 ва Сирдарё вилояти божхона бошқармасининг 67 225-48-48 рақамли ишонч телефонларига қўнғироқ қилишлари мумкинлиги эслатиб ўтилди.

 

 

25.09.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг