Хусусан, Фарғона вилояти божхона бошқармаси “Фарғона” чегара божхона пости ходимлари томонидан постга қўшни мамлакатдан кириб келган фуқаро А.Д. бошқарувидаги “Автокран” автотранспорт воситаси, ҳайдовчи томонидан тақдим этилган транспорт ҳужжатлари асосида кўздан кечирилди.
Натижада, ушбу автотрнаспорт воситаси муқаддам Ўзбекистон Республикасига олиб кирилиб, божхона тўловларини тўлаш имкони йўқлиги сабабли “Реэкспорт” божхона режимига расмийлаштирилиб, Ўзбекистондан Қирғизистонга қайта олиб чиқиб кетилганлиги аниқланди. Ҳозирда мазкур автотранспорт воситасини бошқа транспорт воситасига тегишли бўлган транспорт воситасини қайд этиш гувоҳномаси ва давлат рақами асосида олиб киришга бўлган ноқонуний уриниш фош этилиб, қиймати 1,5 миллиард сўмлик транспорт воситаси вақтинча сақловга олинди.
Юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
24.09.2020