Хусусан, Наманган вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ҳамда “Наманган” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости ходимлари томонидан хорижий мамлакатдан мазкур вилоятда фаолият юритувчи корхоналардан бирининг номига келтирилган импорт товарлари белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилди.
Натижада, юклар орасида йўл юк-кузатув ҳужжатларида кўрсатилмаган, оғирлиги 8410 кг бўлган умумий қиймати 100 миллион сўмлик тикувчиликда фойдаланиладиган синтетик ип товарлари борлиги аниқланди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
24.09.2020