Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
"Боқийсан, ифтихоримсан, муқаддас она тилим"
1078
21 октябрь – ўзбек тилига Давлат тили мақоми берилган кун муносабати билан Давлат божхона қўмитасининг Божхона институти курсантлари ўртасида "Боқийсан, ифтихоримсан, муқаддас она тилим" мавзусида мақолалар танлови ўтказилади.

Мазкур танловда иштирок этиш истагини билдирган курсантлар ўз мақолаларини жорий йилнинг 10 октябрига қадар Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг Божхона институтидаги бошланғич ташкилоти етакчисига (+99893 545 90 97 телеграм манзили) тақдим этишлари лозим.

Танлов натижаларига кўра, 1, 2, 3 – ўринни эгаллаган курсантлар институтнинг “Фахрий ёрлиғи” билан тақдирланади ҳамда уларнинг мақоласи www.tadqiqot.uz халқаро илмий журналлар порталининг навбатдаги сонида чоп этилади.

24.09.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг