Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Товар моддий бойликларнинг ноқонуний ҳаракатига чек қўйилди
1105
Божхона тўловларидан бўйин товлаш мақсадида товар-моддий бойликларини божхона чегаралари орқали ноқонуний тарзда олиб ўтишга уриниш ҳолатлари божхоначиларимиз томонидан ўз вақтида фош этилмоқда.
Товар моддий бойликларнинг ноқонуний ҳаракатига чек қўйилди

Хусусан, Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси “Доут-ота” чегара божхона постига кириб келган фуқаро Ҳ.С. бошқарувидаги “DAF” русумли юк автотранспорт воситаси постда ўрнатилган инспекцион кўрик мажмуасидан ўтказилганида, йўл-юк ҳужжатларида кўрсатилмаган товарларнинг мавжудлиги аниқланиб, божхона кўриги ўтказилди.

Натижада, тақдим этилган ҳужжатларда кўрсатилмаган ва автотранспорт воситаси юкхонасидаги юклар орасига хуфёна яшириб қўйилган, умумий қиймати 61 миллион  сўмлик маиший техника ва бошқа турдаги товар моддий бойликлари мавжудлиги аниқланди.

Мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

         

 

24.09.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг