Хусусан, Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан “Қўнғирот” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости ходимлари билан ҳамкорликда ҳудудда фаолият юритувчи масъулияти чекланган жамиятлардан бирининг номига олиб келинган “насос қурилмаси” товарининг ҳужжатлари ўрнатилган тартибда текширилди ҳамда бошқарманинг ташқи иқтисодий фаолиятда нотариф тартибга солишни назорат қилиш ва божхона экспертизаси гуруҳи томонидан экспертиза тайинланди.
Экспертиза натижасига кўра, ҳужжатларда мазкур товарнинг коди бошқа товар кодига алмаштириб тақдим этилганлиги аниқланди ва мазкур товарга 334 миллион сўм қийматида қўшимча божхона тўловлари ҳисобланди.
Юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
23.09.2020