Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Ёғоч маҳсулотларини ноқонуний олиб киришга бўлган уриниш фош бўлди
1216
“Яширин иқтисодиёт”нинг асосий омилларидан бири товарларнинг божхона чегаралари орқали ноқонуний олиб ўтилиши, айирбошланиши ва божхона ҳудудида ҳаракатланишидир. Шу муносабат билан божхона органлари томонидан республикамизда “яширин иқтисодиёт”нинг улушини қисқартириш ва товарларнинг ноқонуний ҳаракатини олдини олиш борасида ҳам бир қатор чора тадбирлар амалга оширилмоқда.
Ёғоч маҳсулотларини ноқонуний олиб киришга бўлган уриниш фош бўлди

Бухоро вилояти божхона бошқармаси “Бухоро” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости ходимлари томонидан юртимиздаги масъулияти чекланган жамиятлардан бирининг номига олиб келинган ёғоч товарлари ўрнатилган тартибда божхона кўригидан ўтказилди.

Натижада, автомашинада юк кузатув ҳужжатларида кўрсатилганидан ортиқча бўлган, умумий қиймати 18,1 миллион сўмлик ёғоч маҳсулотлари борлиги аниқланди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Жавоҳир Исмоилов
Бухоро вилояти божхона бошқармаси Ахборот хизмати

Элёр Хўжамов
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси
20 бошқарма прокурори

 

23.09.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг