Хусусан, хорижий авиарейс билан Самарқанд халқаро аэропортига учиб келган фуқаро С.Б. “яшил” йўлак орқали ҳаракатланар экан, унинг хатти-ҳаракатлари божхоначилар эътиборини тортди ва ушбу шахс назоратдан ўтказилди.
Натижада унинг юклари орасида 1 дона “SKY QUEST DRONE” номли учувчисиз учиш аппарати борлиги аниқланди.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасининг Жиноят, Жиноят-процессуал кодексларига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги ЎРҚ-534-сонли Қонуннинг 1-моддасига асосан, Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси 2444-моддаси билан тўлдирилган бўлиб, учувчисиз учадиган аппаратларни қонунга хилоф равишда олиб кириш, ўтказиш, олиш, сақлаш ёки улардан фойдаланиш бўйича жиноий жавобгарлик белгиланган.
23.09.2020