Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Қинғир ишнинг қийиғи чиқди
998
“Яширин иқтисодиёт”нинг асосий омилларидан бири товарларнинг божхона чегаралари орқали ноқонуний олиб ўтилиши, айирбошланиши ва божхона ҳудудида ҳаракатланишидир. Шу муносабат билан божхона органлари томонидан республикамизда “яширин иқтисодиёт”нинг улушини қисқартириш ва товарларнинг ноқонуний ҳаракатини олдини олиш борасида ҳам бир қатор чора тадбирлар амалга оширилмоқда.
Қинғир ишнинг қийиғи чиқди

 Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси “Доут-ота” чегара божхона постига қўшни давлатдан кириб келган фуқаро Ф.З. бошқарувидаги “DAF” русумли юк автотранспорт воситаси пост ходимлари томонидан ўрнатилган тартибда божхона назоратидан ўтказилди.

Натижада, автомашина кабинасининг орқа қисмига хуфёна тарзда умумий қиймати 120 миллион сўмлик 4 дона автотранспорт воситаларини ювиш учун мўлжалланган сув пуркагич ускуналари борлиги аниқланди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолат бўйича божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

23.09.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг