Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Жарқўрғон ташқи иқтисодий фаолият божхона постида экспорт узлуксиз давом эттирилмоқда
1313
Пандемия даврида мамлакатимизда давлат ва жамиятнинг ҳар томонлама ва жадал ривожланиши, фуқароларимизнинг ижтимоий ҳимояси ҳамда иқтисодий барқарорликни таъминлаш борасида улкан ислоҳотлар олиб борилмоқда.
 Жарқўрғон ташқи иқтисодий фаолият божхона постида экспорт узлуксиз давом эттирилмоқда

Жумладан, Давлатимиз раҳбари 2020 йил 5 июнда  “Божхона маъмуриятчилигини ислоҳ этиш ва Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида”ги ПФ-6005 сонли Фармонига имзо чекдилар.

Фармон божхона маъмуриятчилигини ислоҳ этиш, божхона органлари фаолиятини янада такомиллаштириш ҳамда самарадорлигини ошириш, “қоғозсиз ва электрон божхона”нинг мантиқий давоми ва ривожланиши бўлган “рақамли божхона”ни шакллантириш, божхона иши соҳасидаги умумэътироф этилган халқаро норма ва стандартларни миллий қонунчиликка имплементация қилишни жадаллаштириш мақсадида қабул қилинди.

Амалга оширилаётган ислоҳотлар ва Давлатимиз томонидан экспортга қаратилаётган эътибор ўз самарасини бермоқда. Хусусан, жорий йилнинг       8 ойи давомида Сурхондарё вилояти  божхона бошқармаси тасарруфидаги Жарқўрғон ташқи иқтисодий фаолият божхона пости томонидан  қиймати  27,9 миллион АҚШ долларига тенг бўлган товарлар экспорти расмийлаштируви амалга оширилган.

Экспорт қилинган маҳсулотлар асосан қуйидагиларга тўғри келади:

- Ип –калава маҳсулоти экспорти 14,8  миллион АҚШ доллар;

- Гипсокартон маҳсулоти экспорти 342,6  минг АҚШ доллар;

- Сабзи маҳсулоти экспорти 588.6  минг АҚШ доллар;

- Карам маҳсулоти экспорти 4,3  миллион АҚШ доллар;

- Пиёз  маҳсулоти экспорти  3,7  миллион АҚШ доллар ;

- Мева ва полиз экинлари экспорт 562.  минг АҚШ доллар;

- Кўкат ва помидор маҳсулотлари экспорти 9,8  миллион АҚШ доллар.

Жорий йилнинг 8 ойи мобайнида вилоятдан қуйидаги давлатларга маҳсулотлар экспорт қилинган:

- Афғонистон Ислом Республикасига  1,3 миллион АҚШ доллари миқдорида;

- Хитой Халқ Республикасига 7,1 миллион АҚШ доллари миқдорида;

- Россия Федерациясига 11,8 миллион АҚШ доллари миқдорида;

- Покистон Ислом Республикасига 2,2 миллион АҚШ доллари миқдорида;

- Қозоғистон  Республикасига 2,09 миллион АҚШ доллари миқдорида;

- Тожикистон  Республикасига 1,7 миллион АҚШ доллари миқдорида.

Мазкур ижобий ўсишларга вилоят божхона бошқармаси ҳам ўз ҳиссани қўшмоқда. Ҳозирда, Сурхондарё вилояти божхона бошқармасининг “Термиз”, “Денов”, “Жарқўрғон”, “Дарё порти” ташқи иқтисодий фаолият божхона постлари томонидан экспорт қилинаётган товарларнинг божхона расмийлаштируви куннинг исталган вақтида қисқа фурсатларда карантин қоидаларига тўлиқ риоя қилган ҳолда амалга оширилмоқда.

Товарларнинг божхона расмийлаштируви учун ҳужжатлар электрон тарзда онлайн тарзда божхона постларига жўнатилмоқда. Божхона органларида хавфни бошқариш тизими орқали божхона юк декларациялари яшил, сариқ ва қизил йўлакларга йўналтирилмоқда. Экспорт товарлар асосан яшил ва сариқ йўлакларга йўналтирилиб тез фурсатларда божхона расмийлаштирувидан ўтказилмоқда.

Бундан ташқари, вилоят божхона бошқармаси раҳбарияти ва божхона постлари томонидан доимий тарзда “Божхоначи – тадбиркор таянчи” шиори остида, тадбиркорлар билан карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда мулоқотлар ўтказилиб, ваколат доирасида амалий ёрдам кўрсатилаяпти.

Бир сўз билан айтганда, Жарқўрғон туманида жойлашган Жарқўрғон ТИФ пости божхона хизмати органлари ходимларининг халқимиз хотиржамлиги ва дастурхонларимиз тўкинлигини таъминлаш йўлидаги фаолияти туну-кун давом этмоқда. ТИФ қатнашчилари учун божхона постининг 76-432-65-82, 76-432-65-81 рақамли хизмат телефонлари ҳам узлуксиз ишлаши таьминланган.

 

23.09.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг