Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхона органларида аёл ходималар ҳам самарали хизмат қилмоқда
1978
Мамлакатимизда хотин-қизларнинг жамият ҳаётидаги ўрнини янада мустаҳкамлаш, улар учун тенг шароитлар яратиб беришга катта эътибор қаратилмоқда.
Божхона органларида аёл ходималар ҳам самарали хизмат қилмоқда

Давлатимиз раҳбарининг 2019 йил 21 июндаги Олий Мажлис Сенатининг йигирманчи ялпи мажлисидаги нутқида ҳам хотин-қизлар учун муносиб иш, турмуш шароитлари яратиш, уларни ижтимоий ҳимоялаш, аёлларнинг социал-иқтисодий, сиёсий-ҳуқуқий фаоллигини ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилиб, хотин-қизларнинг мамлакат ҳаётидаги ўрни ва нуфузини янада мустаҳкамлаш борасидаги муҳим вазифалар белгилаб берилган эди.

Шунингдек, мазкур йўналишдаги ислоҳотларни қонуний асосини мустаҳкамлаш мақсадида 2019 йил 2 сентябрь куни “Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида”ги 32 моддадан иборат Ўзбекистон Республикасининг Қонуни ҳам қабул қилинди.

Юртимизда  гендер тенгликни таъминлаш, аёлларнинг ижтимоий ва сиёсий ҳаётдаги ролини ошириш бўйича амалга оширилаётган ислоҳотлар қуйидаги йўналишларда олиб борилмоқда:

  • аёллар ҳуқуқлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларини такомиллаштириш;
  • аёлларни ҳимоя қилишнинг институционал асосларини такомиллаштириш;
  • аҳолининг гендер тенглик ва аёллар ҳуқуқлари тўғрисида хабардорлигини ошириш;
  • ҳуқуқни қўллаш амалиётида уларга риоя этилишини таъминлаш учун масъул мансабдор шахсларни тегишли ҳуқуқий меъёрлар асосида ўқитиш.

Ушбу йўналишлар доирасида Давлат божхона хизмати органларида ҳам изчил ислоҳотлар амалган оширилиб, тизимдаги аёл ходимлар салоҳияти оширилмоқда.

Жумладан, Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси мисолида оладиган бўлсак, бошқарма тасарруфидаги барча чегара божхона постларида ходимлар билан бир қаторда  офицер аёл ходималар ҳам елкама-елка фаолият олиб боришмоқда. Улар турли йўналишларда ўз билим, малакалари ва фидоийликлари билан ватанимизга  хизмат қилишмоқда.

Шунингдек, ходималар эндиликда раҳбар лавозимларида ҳам фаолият олиб боришмоқдалар. Хусусан, божхона хизмати майори Нурхон Шарипова   божхона бошқармасининг бўлим бошлиғи лавозимида самарали хизмат қилиб келмоқда.

Бугунги кунда мамлакатимизда гендер тенглик бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар самарасини нафақат божхона тизими балки барча жабҳаларда кўришимиз мумкин.

 

23.09.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг