Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
"СИЗГА ТАЪЗИМ, СИЗГА ЭҲТИРОМ!" шиори остида видеороликлар танлови бўлиб ўтади
1332

Инсонни жамиятда шахс сифатида камол топишига, минг-минглаб мурғак қалбларга эзгулик ёғдусини жо этадиган, ўз ўқувчиларига ҳаёт мактабини берадиган мўътабар зот – ўқитувчиларнинг машаққатли меҳнатига эҳтиром кўрсатиш ҳамда «1 октябрь – Устоз ва мураббийлар куни» байрами муносабати билан Божхона институтида таҳсил олувчи курсантлар ўртасида “СИЗГА ТАЪЗИМ, СИЗГА ЭҲТИРОМ!” шиори остида видеороликлар танлови ташкил этилади.

Танловда иштирокчи курсантлар томонидан тайёрланган ишланмаларда кўтарилган ғояларнинг таъсирчанлиги, мукаммаллигига кўра баҳоланади.

Танловда юқори баҳоланган ишланмалар ижтимоий тармоқлар орқали кенг ёритилади.

Ишланмалар жорий йилнинг 29 сентябрь санасига қадар (+99899 865 99 06 телеграм манзилида) қабул қилинади.

Танловда иштирок этиб ўз устозингизга ҳурматингиз ва меҳрингизни изҳор қилинг!

Ғолиблар диплом ва эсдалик совғалар билан тақдирланади.

23.09.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг